Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясида чиқиш қилади
12 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси ўз ишини бошлади. Анжуман доирасида умумий мажлис ва умумялпи сиёсий муҳокамалар ўтказилади.
Бош Ассамблеянинг олий сиёсий музокаралари 19-25 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. 19 сентябрь куни БМТ бош котиби, АҚШ, Арманистон, Афғонистон, Бразилия, Исроил, Польша, Франция президентлари қаторида Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам нутқ сўзлаши режалаштирилган.
Музокараларнинг энг долзарб мавзуси дунё аҳолиси учун муносиб ҳаёт яратиш ҳисобланади.
Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Афғонистондаги вазият, наркотрафик масалалари, ядро қуролини тарқатмаслик, Марказий Осиё ва дунёдаги экологик муаммоларни тилга олиши кутилмоқда.