Кимнинг хати чиройли?

Жиззах шаҳридаги 4-умумтаълим мактабида ўтказилаётган кўрик-танловлар, қизиқарли беллашувлар, учрашув ва давра суҳбатлари ўқувчиларнинг билим-кўникмаларини мустаҳкамлаш борасида алоҳида аҳамиятга эга.

Чунки, ушбу тадбирларнинг асосий қисмини болажонларнинг ўзлари устозлари бошчилигида ташкиллаштиришади. Ўқувчилар томонидан ижро этилган қувноқ қўшиқ ва шеърлар, жозибали рақс­лар ҳамда саҳна кўринишлари ушбу тадбирларни ҳақиқий байрамга айлантириб юборади. Сабоқ жараёнида интерфаол усуллардан кенг фойдаланаётган малакали устозларнинг тажрибаси ёш ўқитувчиларга тажриба мактабини ўтамоқда. «Она тили ва адабиёт» фани ўқитувчилари Д.Азимова, Н.Луқмонова, Н.Хидирова, И.Мамаюнусоваларнинг йил давомида ўтказган фан ойликлари, очиқ дарслари ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Куни кеча мактабнинг 5-синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган «Кимнинг хати чиройли?» танлови ҳам янги иқтидор эгаларини кашф этди. Таълим маскани раҳбари Усмон Мелиев, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Абдували Ҳасановлар ғолиб ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар ҳамда бадиий китоблар топширишди.

Маҳлиё ТИЛОВОВА,

4-умумтаълим мактаби ўқувчиси

Яна ўқинг:  “Болалар китоби” III республика фестивали

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: