Шоколадли пишириқ

Керакли масаллиқлар: 240 грамм олий навли ун, 240 г шакар, 1 дона тухум, 125 г сариёғ, 100 г қорамтир шоколад, 1-2 чой қошиқ сода, 1-2 чой қошиқ туз.

Тайёрланиши:

  1. Товоққа юмшатилган сариёғ, тухум ва шакар солиниб, миксер билан кўпиртирилади.
  2. Унни туз ва содага аралаштириб, товоқдаги қоришмага қўшилади ва қорилади.
  3. Шоколадни майда бўлакларга бўлиб, хамирга қўшилади.
  4. Хамир яхшилаб қорилади. У етарли даражада юмшоқ ва ёпишқоқ бўлиши керак.
  5. Ҳўл қўл билан хамирдан 24 тага яқин шарча ясалади ва товага терилади. Олдиндан 200 С° гача қиздирилган духовкага 10 дақиқа қўйилади.
  6. Тайёр бўлган пишириқ совутилгач, тарелкага солинади.

Озодахон Аҳмадқулова тайёрлади.

Яна ўқинг:  Йогуртли крем

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: