Холестерин миқдорини камайтирувчи дорилар юқумли касалликлардан ҳимоя қилади

Дьюк университети мутахассислари холестерин миқдорини камайтирувчи препаратлар юқумли касалликларга, хусусан, ич терлама, хламидиоз ва безгакка қарши кураша олишини аниқлади.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотларга кўра, ҳар йили дунё бўйича 21 милён одам ич терламага йўлиқади ва 222000 нафар одам шу касалликдан вафот этади. Ўтказилган тадқиқот баъзи одамларда VAC14 генидаги ўзгаришлар (мутация) туфайли ушбу касалликнинг юқиш эҳтимоли ортишини кўрсатди.

Мутация организмда холестерин миқдори кўпайишига олиб келади. Бу ўз навбатида юқумли касалликларни қўзғатувчи бактерияларнинг авж олишига сабаб бўлади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Юз териси учун фойдали 12 маҳсулот таомномада бўлиши шарт!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: