Жисмоний машғулотлар организмдаги яллиғланишдан сақлайди

Ҳар қандай турдаги жисмоний фаоллик соғлиқ учун фойдали. У яллиғланишдан ҳимоя қилади. Маълумки, инфекциядан сақланиш учун тананинг травмага қарши ҳаракати натижасида яллиғланиш пайдо бўлади. Лекин сурункали яллиғланиш ўз-ўзидан диабет, юрак касалликлари каби муаммоларни келтириб чиқаради.

Инсон жисмоний машғулотга киришганда мускул ҳужайраларидан яллиғланишга қарши курашувчи интерлейкин-6 бирикмаси ажралиб чиқади. Шу билан бирга, TNF-альфа яллиғловчи оқсили миқдори камаяди, меъда ости безида яллиғланиш пайдо қилувчи интерлейкина-1бета фаолияти сусаяди.

Қанча кўп машқ қилиб борилса, интерлейкина-6 миқдори шунча кўпайиб боради. Масалан, ўттиз дақиқалик машғулот бу бирикма даражасини беш мартага оширади. Марафон югуришдан кейин эса 100 фоизга етади.

Шунингдек, мунтазам жисмоний машғулот мушак ҳужайраларидаги интерлейкин-15 оқсилини ҳам кўпайтиради. Бу оқсил бел соҳасидаги метаболизм касалликлари билан боғлиқ ёғларнинг тўпланишини бошқариб туради. Ушбу ёғлар яллиғланишни қўзғатади, уларнинг миқдорини камайтириш эса яллиғланишга қарши курашнинг самарали усули ҳисобланади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  ЭНЦЕФАЛОПАТИЯ ёки бош миядаги нуқсонларнинг сабаблари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: