Ғазаб уйқу билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлади
Айова университети мутахассислари ўтказган тадқиқотда 436 нафар кўнгилли қатнашди. Иштирокчилар ғазаб ва сержаҳллик ҳақидаги қатор саволларга жавоб беришди. Кейин улар ғазабни енгиш усулига қараб гуруҳларга ажратилди. Шундан сўнг иштирокчиларнинг қандай ухлаши ҳам текшириб борилди, деб ёзади The Daily Mail нашри.
Тадқиқот натижасида ўз ғазабини назорат қиладиган ва оғир шароитларда ҳам ўзини дадил тутадиган одамлар бошқалардан кўра яхши ухлаши аниқланди. Ғазабини бошқара олмайдиган сержаҳл одамларда эса уйқу сифати паст бўлди.
Бундай инсонларнинг ухлашига салбий ҳис-туйғулар халал бериши мумкин. Бундан ташқари, ғазаб юрак фаолиятини тезлаштиради, бу ўз навбатида уйқу жараёнини мураккаблаштиради. Олдинги тадқиқотар уйқу билан боғлиқ муаммолар ғазабнинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкинлигини кўрсатганди. Уйқуси бузилган одамларга ўз туйғуларини бошқариш қийинроқ бўлади.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.