Тадқиқот: 35 ёшидан кейин туққан аёлларнинг фарзандлари саратонга мойил бўлади

Калифорния университети ходимлари 16 ёшигача саратон диагнози қўйилган 5856 нафар боланинг маълумотларини таҳлил қилди. Болалар ота-оналарининг ёшига қараб гуруҳларга ажратилди. Текширув натижасида 35 ёшидан кейин туққан аёлларнинг фарзандлари саратонга кўпроқ йўлиқиши маълум бўлди.

Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, ёш ўтиши билан одамларда хромосомалар мутацияси кўпаяди. Айнан шу туфайли болаларда саратони ҳавфи ортиши мумкин, деган тахминлар ҳам бор.

Болаларда саратон хавфи ортишига отанинг ёшидан кўра онанинг ёши кучлироқ таъсир ўтказади. Кечроқ фарзанд кўришга қарор қилган ота-оналар соғлом турмуш тарзига амал қилиш орқали болаларининг саратонга чалиниш хавфини камайтириши мумкин. Бунинг учун улар тамаки ва спиртли ичимликлардан тийилиши ҳамда зарарли кимёвий моддалар таъсиридан сақланишлари керак.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Ҳаракатсизлик қариш жараёнини тезлаштиради

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: