Тузни кўп миқдорда истеъмол қилишнинг зарарлари

Ҳарвард университетида ўтказилган тадқиқот икки чой қошиқ туз юракка зарар етказиш учун етарли эканини тасдиқлади, деб хабар беради The Daily Mail нашри. Истеъмол қилинган 3,73 грамм туз (икки чой қошиқ) юрак камерасининг катталашуви билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Маълумки, мускуллар кўп ишлаб чарчаса, юрак катталашади. Бунга қон босимининг кўтарилиши сабаб бўлиши мумкин. Натижада юракка оғирлик тушади ва юрак уриши частотаси ортади. Ортиқча туз юрак хуружи, инсулт ва буйрак касалликларига олиб келади.

Олимлар тавсия қилган нормага кўра, катта ёшли одамлар кунига тўрт чой қошиқдан ортиқ туз истеъмол қилмаслиги керак. Лекин одатда одамлар, айниқса тез пишар овқатларни ёқтирадиганлар меъёридан кўпроқ туз истеъмол қилади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  ЭПИЛЕПСИЯ ВА ТУТҚАНОҚ СИНДРОМИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: