Хуштам салат
Зарур маҳсулотлар: 400 гр. картошка, 200 гр. гўшт, 200 гр. тузланган бодринг, 150 гр. сабзи, 6 дона тухум, 200 гр. майонез, 1 бонка яшил нўхот ва кўк пиёз керак бўлади.
Тайёрланиши: пўстидан тозаланган сабзавотларни буғда пишириб олинади. Бодринг билан гўшт сомонча қолган маҳсулотлар кубик шаклда тўғралади. Идишга ҳамма маҳсулотларни солиб майонез ва кўк пиёз қўшиб аралаштирилади.
Дастурхонга тортишдан олдин ўз дидингизга қараб безатишингиз мумкин. Ёқимли иштаҳа!
БЕГОЙИМ