Картошкали драки
Зарур маҳсулотлар: 11 дона картошка, 2 дона тухум, таъбга кўра туз, мурч ва ўсимлик ёғи керак бўлади.
Тайёрланиши: карторшкалар пўстидан тозалаб қирғичдан чиқарилади. Сўнгра тухум ва зираворлар солиб яхшилаб аралаштирилади. Товага ёғ солиб бир ош қошиқдан солиб қизартириб пишириб олинади. Картошкали драки тайёр. Дастурхонга тортишдан аввал устини сметана ёки қаймоқ билан безатишингиз мумкин. Ёқимли иштаҳа!
БЕГОЙИМ