Тошкентда 2017 йилда 102 та кўп қаватли уй-жой барпо этилади
Миллий матбуот марказида “Ипотекабанк” аҳолини арзон уй-жойлар билан таъминлашга бағишлаб, матбуот анжумани ўтказди.
2017-2020-йилларда Ўзбекистон шаҳарларида 945 та кўп хонадонли уй-жой қурилиши режалаштирилган. 2017 йилда 191 та кўп хонадонли уй қурилиши белгиланган бўлиб, шу кунларда уларни қуриш ишлари бошлаб юборилган. Шундан 102 таси пойтахтда бунёд этилади.