Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Оилавий корхонада ҳамманинг ўз вазифаси бор

07.02.2018
61 марта ўқилди
Оилавий корхонада ҳамманинг ўз вазифаси бор

Қарши шаҳридаги “Gramm group textile” оилавий корхонаси ўз фаолиятини 2016 йилда бошлаган.

Аввалига фақат махсус иш кийимлари тикишга эътибор қаратган ушбу тадбиркорлик субъекти кейинчалик маҳсулот турини кўпайтириб борди. Ўтган даврда корхона маҳаллий бозорда ўз ўрнини топиб улгурди.

Бунга сабаб бўлган бир қатор омиллар бор. Биринчидан, корхона аъзолари оилавий тадбиркор деган номга ҳар томонлама муносиб. Чунки бу ерда оиланинг ҳар бир вакилига алоҳида вазифа юклатилган.

Мисол учун, хонадон соҳибаси Малоҳат Аминова ҳам ташкилий, ҳам ҳисоб-китоб ишлари билан шуғулланади. Қизи Мадина Жўраева эса тикувчилик цехини юритади ҳамда бичув ишига масъул. Ўғли, айни вақтда олий ўқув юртида таҳсил олаётган Азамат Жўраев кийимларга турли ёзув, расм ва логотип босишни бажаради. Муайян вазифаларга ихтисослашувнинг мавжудлиги корхона ютуқларини ошириб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг харидоргир бўлишига хизмат қилаяпти.

– Фаолиятимизни ташкил этишда ўз маблағимиз ва тижорат банки кредитидан фойдаланганмиз, – дейди ёш ишбилармон Мадина Жўраева. – Асосийси, сармояни тўғри йўналтира олдик. 30 донага яқин тикув машинаси сотиб олганмиз. Мавжуд бинони тикувчилик цехига мослаштирдик ва зарур тартибда жиҳозладик. Ҳозирги кунда 5 нафар тикувчи хотин-қиз билан иш олиб бораяпмиз. Асосан буюртма асосида ишлаймиз. Махсус кийимлар, мактаб ўқувчилари формалари, эркаклар ва аёллар либослари ишлаб чиқармоқдамиз. Шунингдек, болалар кийим-кечакларини тикишни ҳам ўзлаштирдик. Устоз-шогирд анъанаси асосида эса маҳалламиз ёшларига чеварлик сирларини ўргатаяпмиз. Келгусида ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ниятидамиз.

Оилавий корхона соҳибларининг таъкидлашича, ҳозирда янги йўналишларни йўлга қўйиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган. Жумладан, яқин истиқболда кенг миқёсда жинси шимлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш мўлжалланган. Яна бир янги маҳсулот – махсус чўмилиш кийимлари тикишни ўзлаштириш мақсад қилинган. Аллақачон маҳсулотлар намуналарини яратиш устида иш олиб борилмоқда. Бундан ташқари, харидорларга қулай бўлиши учун савдо дўкони барпо этиш ҳам ушбу оилавий тадбиркорларнинг режасида йўқ эмас.

Теглар:#2018/5

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
«Доктор, тиззамда туз борми?»Табобат

«Доктор, тиззамда туз борми?»

Тизза бўғими оғриқларининг асосий сабабчиси бўлган артроз касаллиги кенг тарқалган ортопедик патологиялардан бири бўлиб, халқимиз орасида «бўғимимда туз бор экан», «бўғимимда емири

03.05.2024296
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.2024308
Тонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?Спорт

Тонгги бадантарбия машқларининг саломатлик учун қандай фойдаси бор?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кам ҳаракатлик оқибатида ҳар йили дунё бўйича 5 миллион киши ҳаётдан кўз юмади. Ана шу рақамларнинг ўзиёқ соғлом турмуш тарзи нақа

26.01.2024221
Нафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?Тиббий сабоқлар

Нафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?

Нафас олиш – ҳаётни таъминловчи муҳим жараён. Аммо баъзан инсонларда нафас қисиши билан боғлиқ турли муаммолар юзага келади. Нафас қисишини келтириб чиқарувчи бир қанча сабаблар бо

14.06.2024171