Хитой маданияти ва санъати кунлари

Ўзбекистон давлат санъат музейида мамлакатимизнинг Хитой Халқ Республикаси билан  дипломатик алоқалар ўрнатганининг йигирма беш йиллигига бағишланган “Хитой маданияти ва санъати кунлари” фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур фестиваль Ўзбекистон давлат санъат музейи, Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Тошкентдаги Конфуций институти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори А.Маннонов ва бошқалар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётгани, икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар бунга ҳуқуқий асос бўлаётганини алоҳида таъкидлади.

Фестивалда “Хитой маданий мероси”, “Табиат манзаралари” ҳамда “Янги йил байрами” мавзулари асосида ҳунармандчилик намуналари, графика ва рангтасвир асарлари, фотосуратлар кўргазмаси ташкил этилди. Томошабинлар Хитой халқининг анъаналари, урф-одатлари ва бой маданий мероси саналган меъморий, тарихий ёдгорликлар билан танишди.

– Мамлакатларимиз ўртасида бошқа соҳалар қатори маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб маданий кечалар, фестиваллар ўтказилиши анъанага айланган, – деди Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лицзе. – Бундай тадбирлар халқларимиз ўртасидаги ишонч, меҳр-оқибат сингари самимий ришталарни янада мустаҳкамламоқда. Ўйлайманки, бу фестиваль ҳам айни шу мақсадга хизмат қилади.

Тадбирда ҳар икки мамлакатнинг миллий урф-одатларини ифодаловчи, дўстлик ришталарини тараннум этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

Фестиваль доирасида Хитой хаттотлик санъати ва қоғоз бўлакларини қирқиш орқали турли-туман байрам ашёларини ясаш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилади, «Хитой бўйлаб саёҳат: байрамлар» номли ҳужжатли фильм намойиш қилинади.

 

Моҳигул ҚОСИМОВА,

ЎзА мухбири 

Яна ўқинг:  Талабалар учун миллий ахборот-илмий маркази ташкил этилмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: