Ўзбекистон ҳамда ХМТ ўртасидаги ҳамкорлик қандай характерга эга?

2017 йил 16 феврал куни Меҳнат вазирлигида Халқаро Меҳнат Ташкилоти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири Халқаро меҳнат бюроси бош директорининг махсус маслаҳатчиси Кари Тапиола, ХМТнинг бош техник маслаҳатчилари Стивен Макклелланд, Антон Хаузен ва ХМТ эксперти Оксана Липканудан иборат делегатсияни қабул қилди.

Учрашувда А. Абдухакимов Ўзбекистонда муносиб меҳнат шароитлари принципларини амалга оширишда ХМТ томонидан кўрсатилган кўмак учун миннатдорчилик билдирди ва Ўзбекистон ҳамда ХМТ ўртасидаги ҳамкорлик босқичма-босқич ва конструктив характерга эга эканлиги қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва ХМТ ўртасида изоланган муносиб меҳнат дастур муҳим аҳамиятга эга эканлиги билдирилди. Меҳнат вазири ижтимоий ҳамкор ва бошқа ташкилотлар томонидан болалар ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслигига қаратилган тушунтириш ишлари фаол олиб борилишини қайд этди.

Қолаверса, Ўзбекистон замонавий технологияларни жорий қилиш ва бандлик хизматини фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш тарафдори эканлиги билдирилди.

Ўз навбатида К. Тапиола Ўзбекистонда пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий ва болалар меҳнатини бартараф этишга қаратилган кўламли ишлар амалга оширилганлиги, мамлакат меҳнат соҳасидаги халқаро мажбуриятларга масъулият билан қараётганлиги, давлат, иш берувчи ва касаба юушмалари ўртасидаги ижтимоий ҳамкорлик муносабатлари давом этаётганлигини билдирди.

А. Хаузен эса ХМТ Ўзбекистонинг меҳнат соҳасида энг муҳим талабларни, шунингдек, аҳоли бандлиги ва ижтимоий ҳимоя соҳалари билан боғлиқ бўлган йўналишларни шакллантириш ва амалга оширишда қўллаб-қувватлашда давом этишини қайд этди.

Учрашув давомида 2017–2020 йилларга мўлжалланган “Муносиб меҳнат шароитлари дастури”ни янги меморандум ва уни амалга ошириш бўйича аниқ режаларни ишлаб чиқиш масалалари ҳамда ХМТ ташаббуси билан ташкил этилган миллий мулоқот доирасида навбатдаги “Меҳнат соҳасининг келажаги” тадбирини ўтказиш масалалари муҳокама этилди.

Учрашув якунида муносиб меҳнатни таъминлашга қаратилган турли лойиҳаларни амалга ошириш ва келгусида ҳам самарали ҳамкорлик муносабатларини давом эттириш тайёр эканликларини билдиришди.

 

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги

Ахборот хизмати

Яна ўқинг:  She’rlarda Vatan madhi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: