ҚВПлар қачон одамлар ишончини қозонади?

 – Президентимиз шу йил 5 январь ва 7 февраль кунлари бўлиб ўтган йиғилишларда соғлиқни сақлаш соҳасини, хусусан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами хизматини янада такомиллаштириш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш вазифасини қўйганди. Ушбу топшириқлар юзасидан тизимда қандай саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда?

– Тан олиш керак, соҳада ҳақиқатан ҳам камчиликлар кўп. Уларнинг илдизи мамлакатда соғлиқни сақлаш тизими инсонларнинг, бугунги куннинг талабларига жавоб бермаётганига бориб тақалади. Масалан, бундан ўн йиллар олдин қишлоқ врачлик пунктлари тармоғи яратилганди. Ўша пайтдаги шароитда мазкур тизим катта ютуққа айлангани бор гап. Аммо ҳозирга келиб, фақат шу билан чекланиб қолиш ярамайди. Боиси эндиликда бутун жаҳон тиббиётида касалликнинг олдини олиш, профилактика қилиш устувор мақсад сифатида қўйилган ҳолда, умуман янгича қоидалар асосида фаолият юритилмоқда. Тезкорлик, беморлар учун қулайлик яратиш ва бошқа йўналишлардаги тамойиллар ҳам ўзгарган.

Бундай дейишимизга асослар етарли. Мисол учун, мамлакатимизда ҚВПларнинг қарийб учдан бир қисми самарасиз ишламоқда. Уларда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари кунига бор-йўғи икки-уч нафар беморга хизмат кўрсатадиган вазиятлар ҳам учраб турибди. Ҳамюртларимиз кўпинча туман поликлиникалари ёки хусусий муассасаларга боришни афзал кўраяпти. Нега? Чунки ҳамма ҳам саломатлигини, таъбир жоиз бўлса, ҳаётини малакали, масъулиятли мутахассисга ишониб топширишни истайди. Бундан англаш мумкинки, аксарият ҚВПларга нисбатан ана шундай ишонч мавжуд эмас. Демак, вазиятни тубдан ўзгартириш вақти келди. Бунинг учун, аввало, ҚВПларни оптималлаштириш, йириклаштириш, улар қошида шошилинч ёрдам станцияларини ташкил этиш ва тор мутахассисликдаги шифокорлар билан таъминлаш зарур.

Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган яна бир муҳим топшириқ – йириклаштирилган қишлоқ врачлик пунктлари яқинида мутахассислар учун тураржой бинолари қуришдир. Шу йил охиригача ҚВПлар қошида шифокорларга мўлжалланган ана шундай уйлардан 300 таси барпо этилади.

 

minzdrav.uz

Яна ўқинг:  ISTIQLOL BERGAN IQBOL

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: