Педагоглар машғулотлар жараёнида алоқа воситаларидан фойдаланиши мумкинми?

Ўқувчиларнинг дарс пайтида телефондан фойдаланиши таьқиқланган. Буни биламиз. Аммо педагоглар машғулотлар жараёнида алоқа воситаларидан фойдаланиши, қўнғироқларга жавоб бериши мумкинми?

Нигора СОБИТОВА,

Тошкент шаҳри

“Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобиль телефонлардан фойдаланишни тартиби тўғрисида”ги низом барча турдаги давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда таълим олувчиларга, шунингдек, таълим муассасаларининг барча тоифадаги ходимларига нисбатан бирдай татбиқ этилади.

Низомга кўра таълим муассасасига киришда ҳар бир таълим олувчи, ходим ва бошқа шахслар ўз телефонининг чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (“овозсиз” режимга ўтказиши) шарт.

Юқоридаги ҳужжатнинг 12-бандида қайд этилишича, таълим муассасасининг ўқитувчилари ва бошқа ходимлари:

– ўқув машғулотлари вақтида телефондан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас;

– дарсдан ташқари вақтда таълим олувчилар иштирокида телефондан фойдаланишни имкони борича чеклашлари шарт.

 

Саволларингизга пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 7-сон давлат нотариал идораси нотариуси Ирода МУСАЕВА жавоб берди.

Яна ўқинг:  Китоб ўқиётган бола қуёшдан қувват олаётган ниҳолдир

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: