Конституциямизда 7 минг 550 сўз қўлланилган

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. Конституциямиз муқаддима, 6 бўлим, 26 боб ва 128 моддадан иборат.

  • 1990 йил 20 июнда янги Конституция ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов бошчилигида 64 кишидан иборат конституциявий комиссия тузилди.
  • Конституциянинг 3 та муқобил концепцияси яратилган: Фанлар Академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг концепцияси, Сиёсатшунослик ва бошқарув институтининг концепцияси ва Президент девони юридик бўлими тайёрлаган концепция. Ишчи гуруҳ мажлисида учинчи концепция асос сифатида қабул қилинган.
  • Конституция лойиҳасининг дастлабки варианти муқаддима, олти бўлим, 158 моддадан иборат эди.
  • 1992 йил баҳорида Конституция лойиҳасининг 149 моддадан иборат 3-варианти ишлаб чиқилди.
  • Конституция лойиҳасининг 3-варианти 1992 йил 26 сентябрда умумхалқ муҳокамаси учун матбуотда эълон қилинди. Икки ярим ойлик муҳокамадан сўнг, 1992 йил 21 ноябрда иккинчи маротаба матбуотда эълон қилинди.
  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 12-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 11-сессиясида 1992 йил 8 декабрь куни қабул қилинди.
  • “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилинган кунни умумхалқ байрами деб эълон қилиш тўғрисида”ги Қонунга кўра, 8 декабрь дам олиш куни дея эълон қилинди.
  • 2001 йил 4 январда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги Президент фармойиши чиқарилган.

Конституцияга бугунгача 7 марта

ўзгартириш киритилган.

1) 1993 йил 28 декабрь. (77-модда)

2) 2003 йил 24 апрель. (XVIII, XIX, XX, XXIII-боблар)

3) 2007 йил 11 апрель. (89,93,102-модда)

4) 2008 йил 25 декабрь. (77-модда)

5) 2011 йил 18 апрель. (78,80,93,96,98-модда)

6) 2011 йил 12 декабрь. (90-модда)

7) 2014 йил 16 апрель. (32,78,93,98,103,117-модда)

  • 1993 йил 28 декабрдаги ўзгартиришга биноан 77-моддадаги “депутат” сўзи, “депутатлар” сўзига алмаштирилган.
  • 2003 йил 24 апрелда “Олий Мажлис”, “Президент”, “Вазирлар Маҳкамаси” ва “Сайлов тизими” бобларига ўзгартириш киритилган. 2 палатали Парламентга ўтказилган, Президентлик муддати 7 йилга узайтирилган. Шунингдек, Президентнинг ваколат муддати тугаса, у умрбод Сенат аъзоси лавозимини эгаллаши белгиланди. Илгари Конституциявий суд судьяси эди.
  • 2007 йил 11 апрелда Президентдан Вазирлар Маҳкамаси бошлиғи мақоми олиб ташланди. Шунингдек, вилоят ҳокимларини тайинлаш тизимига ўзгартириш киритилди.
  • 2008 йил 25 декабрда Қонунчилик палатаси депутатлари сони 120 дан 150 нафарга кўпайтирилди.
  • 2011 йил 18 апрелда 5та моддага ўзгартириш киритилди. Унда асосан Бош Вазир лавозимига тайинлаш тартиби ўзгартирилди.
  • 2011 йил 18 апрелда Президент оғир бетоб бўлиб қолса, вақтинча Президент ваколатлари Сенат Раисига юклатилиши белгиланди. Илгари ўн кун муддат ичида палаталарнинг қўшма фавқулодда йиғилишида бу ваколат депутатлар, сенаторлар орасидан сайланган нозодга юклатилар эди.
  • 2011 йил 12 декабрда Президентнинг ваколат муддати 7 йилдан 5 йилга ўзгартирилди.
  • 2014 йил 16 апрелда Конституцияга “жамоатчилик назорати” (32-модда) ҳамда “парламент назорати” (78-модда) жумлалари қўшилди. Шунингдек, Президент, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий ҳокимият органлари ваколатларига ҳамда сайлов жараёнларига оид қоидаларга ўзгартириш киритилди.
Яна ўқинг:  Эъзоз ва эътироф шукуҳи

Маълумот ўрнида: Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси 1993 йил 9 апрель куни қабул қилинган бўлиб, у 6 бўлим, 26 боб, 119 моддадан иборат.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: