Сули ёрмаси умрни узайтиради

Ёрма донларнинг шифобахш хусусиятлари хусусида табиблар азалдан билишган. Улар нафақат тана вазнининг меъёрда бўлишига ёрдам беради, балки қондаги ортиқча холестериннинг парчаланиб кетишига ҳам кўмаклашади.

Яқинда ушбу дон маҳсулотларининг яна бир хусусияти, яъни уларнинг инсоннинг узоқ умр кўришига ижобий таъсир этиши тадқиқотчилар томонидан эътироф этилди. Айниқса, ундирилган ёрма дон маҳсулотларининг оқиш майсаларидан тайёрланган таом ва салатлар бунга яққол мисолдир. Бу егуликларни Япония, Хитой ҳамда Корея аҳолиси хуш кўради.

Жигарранг гуруч, тариқ, йирик майдаланган буғдой, гречка, мош, ловия, нўхат ҳам сули ёрмаси ва унинг юпқа майдаланган маҳсулоти(овсянка) каби ана шундай шифобахш таъсирга эга.

Гарвард университети олимлари ўн йил давомида 14 турдаги турли тадқиқотлар ўтказишди. Ушбу тиббий текширувларда 780 минг нафар кўнгилли иштирок этди. Буни қарангки, бир кунда уч порция ёрма донли маҳсулот истеъмол қилган инсон кунда бир порция ушбу маҳсулотни тановул этганларга нисбатан 20 фоиз барвақт вафот этиш хавфидан ўзини асрар экан. Бундай парҳезли таомнома 25 фоиз инфаркт ва 14 фоиз ҳолатларда саратон хасталикларининг олдини олиши ҳам исботланди.

 

Беморларни асранг

Стресс (руҳий зўриқиш) кўкрак ракининг кечиш жараёнини янада оғирлаштиради.

Чунки, қаттиқ ҳаяжонланиш ва салбий ҳиссиётлар турли дард билан оғриган беморларнинг тузалишини кечиктиради. Ҳатто, кўкрак саратони билан оғриган хотин-қизларнинг касаллигини икки баравар оғирлаштиради, деб ёзилган хорижий “Journal of clinical investigtion” тиббий нашрида. Олимлар фикрига кўра стресс гени организмда метастазлар (хавфли ўсманинг тарқаб кетиши)га сабаб бўлар экан. Тадқиқотчилар тажриба остидаги лаборатория ҳайвонларида стресс генини вақтинча блоклаб ташлашди. Шунда уларда ўсмалар кам қайталанди. Аммо бу ген “озодликка қўйиб юборилгач”, метастазлар яна такрорлангани кузатилди. Бу хулосалар яна қўшимча тадқиқотларни талаб этса-да, аммо стреснинг иммун тизимини сусайтириши тахмин этилмоқда. Бироқ, олимлар қайси беморга “кўкрак раки” ташхиси қўйилган бўлса, албатта, улар ўзларини турли руҳий зўриқиш ҳолатлари ҳамда тушкинликдан асрашларини тавсия этишмоқда.

 

ГУЛШИРИН

Яна ўқинг:  Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўлиб ўтди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: