Иқлим ўзгариши хавфли бактерияларни тарқатади
АҚШ ва канадалик олимлар кутилмаган хулосага келди. Яъни, глобал исиш бактериялар муҳитида ҳалокатли ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин.
Ҳаво ҳароратининг ошиши ушбу зарарли микроорганизмни антибиотикларга нисбатан бардошли бўлишини таъминлаши исботланди.
АҚШдаги 223 та касалхона ва лабораторияларнинг 2013 йилдан 2015 йилгача бўлган давр оралиғидаги маълумотлари устида таҳлил ўтказилди. Унга кўра ичак таёқчалари (Escherichia coli), Фридлендер таёқчалари (Klebsiella pneumoniae) ва сариқ стафилококнинг (Staphylococcus aureus) антибиотикларга бардошлилиги аниқланди.
Бардошлиликни ошиб бориш даражаси ҳаво ҳарорати кўрсаткичларининг ўзгаришлари билан таққосланганда ҳароратни Цельсийда 10 даражага ошиши ичак таёқчаларининг яшовчанлигини 4,2 фоизга, Фридлендер таёқчаларини 2,2 фоизга, сариқ стафилококни эса 2,7 фоизга ортганлиги қайд этилган.
Бу ўринда аҳоли зичлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Олимларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, бир километр квадрат майдонга 25000 нафар киши тўғри келса, ичак таёқчаларининг антибиотикларга бардошлилиги 3 фоизга, Фридлендер таёқчаларининг бардошлиги эса 6 фоизга ошар экан.