“Тонг” ширинлиги

Зарур масаллиқлар: 50 гр. ун, 300 гр. шакар, 1 ош қошиқ асал, 0,5 чой қошиқ истеъмол содаси, 500 гр. қуюлтирилган сут, 90 гр. ванилин, 1 стакан қатиқ, 2 дона тухум сариғи, 1 стакан қора чой, 2 дона тухум оқи.

Тайёрланиши: 1 стакан қатиққа 1 ош қошиқ асал ҳамда истеъмол содаси солиб яхшилаб аралаштирилади. Масаллиқ кўпиргач, 6 ош қошиқ эриган маргарин, тухум сариғи, шакар, ванилин ва ун солиб, ўртача юмшоқликда хамир қорилади. Ярим соат тиндирилгач, хамирни юпқа ёйиб, ундан стакан ёрдамида шакл кесиб олинади. Стаканнинг катта-кичиклигига қараб, кесилган хамир ўртасига бир ёки ярим чой қошиғида қуюлтирилган сут солиб, юмалоқ шаклга келтирилади. Сўнгра уни 150 даража иссиқликда газ печида пишириб олинади.

Ярим стакан шакар билан кўпиртирилган 2 та тухум оқи пишириб, совутиб олингач, ширин кулчалар устидан қуйилади. Кейин ушбу пишириқ салқин жойда қуритилади.

БЕГОЙИМ

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: