Тўйиб ухламаслик ортиқча овқат ейишга сабаб бўлади

Лондондаги Кингс-коллеж мутахассисларининг фикрича, тўйиб ухламаслик ортиқча овқат ейишга олиб келади.

Тўйиб ухламасликдан азият чекадиганлар меъёрида ухлайдиганларга нисбатан кунига 385 калория кўпроқ овқат ейдилар. Олимларнинг сўзларига қараганда, тўйиб ухламаслик циркад суръатлари ишини издан чиқаради. Бу эса грелин ва лептин гормонлари ишлаб чиқарилишига таъсир қилади. Булардан биринчиси очлик, икккинчиси тўйганлик ҳиссига жавоб беради.

Олимлар буни текшириш учун 11 та тадқиқот ўтказишди ва уларда умумий ҳисобда 172 киши иштирок этди. Ушбу тажрибаларда сунъий равишда бузилган ва нормал уйқудан кейин 24 соат ичида калориялар истеъмол қилиниши таққосланди.

Х. ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Дунё ва саломатлик (2013-48)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: