БОЛАЛАР КОСМЕТИКАСИ

у қандай танланади?

Косметик воситалардан нафақат бола туғилган илк даврларида балки, у улғая бошлаган паллада ҳам фойдаланилади.

Ҳар бир косметик воситага қўйиладиган биринчи галдаги талаб – у тозаловчи хусусиятга эга бўлиши лозим. Сўнгра унинг таъсири кучли, шу билан бирга аллергик реакцияларга сабаб бўлмаслиги муҳим саналади.

Болалар териси учун мўлжалланган упа ёғли терилар учун мўлжалланган бўлиб, терининг тез қуриб кетиши ва кучли салбий, ташқи таъсирлардан ҳимоялайди. Уни асосан таглик остидан ишлатиш мумкин. Танлаётганда таркибига эътиборли бўлиш даркор. Маҳсулот таркибидаги кимёвий қўшимчалар кам бўлишига эътибор қаратинг. Упанинг таркибий қисми картошка ёки гуруч крахмали, рух (цинк), минерал тальк, маккажўхори уни, лаванда, алоэ ёки мойчечак экстрактидан иборат бўлса айни муддао. Кўп миқдордаги турли хил кимёвий моддалар аллергик реакциялар чақириши мумкин.

Биз юқорида санаб ўтган косметик воситалардан ташқари яна шундай болалар кремлари ҳам борки, улар болаларнинг нозик ва юпқа териси учун қўшимча ва шу билан биргаликда асосий воситалар саналади. Булар қуёшдан ҳимояловчи, қишки, яллиғланишга қарши ва яранинг битишишига кўмаклашувчи кремлардир.

Ёзда бола терисига алоҳида парвариш керак бўлади. Қуёшнинг кучли нурлари таъсирида тери куйиб қолиши ҳеч гап эмас. Бунинг олдини олиш учун SPF 15 дан 50 даражагача бўлган қуёшдан ҳимояловчи кремдан фойдаланса бўлади. Унинг таркиби асосан табиий намлантирувчи воситалардан ташкил топган бўлиши керак. Ундан болакай кўчага чиққанда 20 дақиқа давомида фойдаланилади.

Кузда кузатиладиган қуруқ шамол, қишнинг аёзли кунлари натижасида тери қизариши, қичишиши, унинг қуруқшаб қолиши вужудга келади. Асосан бу фаслларда эътиборни болажонларнинг юз, лаб ва қўл соҳасига қаратиш лозим. Қишда ёғли кремлар терини парваришлаш, унинг ҳимоя қатламини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Бола юришни бошлагач терида шилиниш, кўкариш ҳолатлари жуда кўп кузатилади. Бунда асосан яранинг тезда битишига кўмаклашувчи кремлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Яллиғланишга қарши кремлар таркибини ташкил қилувчи моддалар бактерияларни ўлдириб, ташқи юза ва тўқималарни тез фурсатда тиклайди. Агар болаларнинг ифорли косметик воситаларнинг ранги ёрқин ва ҳиди ўткир бўлса, унинг таркибида кимёвий бирикмалар мавжудлигидан дарак беради. Энг маъқули оқ ёки шаффоф ҳамда ўзига хос, билинмас ифорли воситаларни харид қилинг.

Яна ўқинг:  Биз истиқлол фарзандлари!

Косметик воситани танлаётганингизда идиш қадоғида кўрсатилган боланинг ёшига эътиборли бўлинг. Агар маҳсулот қутисида “0+” сони ёзилган бўлса, уни исталган ёшдаги фарзандингиз учун харид қилишингиз мумкин. Бу белги янги туғилган чақалоқлар учун деган маънони англатади. Унинг таркиби бирмунча юмшоқ ва хавфсиз саналади.

Маҳсулот танлашда уни ишлаб чиқарувчи корхона билан қадоқдаги маҳсулот номи таркиби ҳамда унинг сақланиш муддатига эътиборли бўлинг. Мазкур воситалар баъзи кичкинтойларда жуда ҳам яхши натижа бериши, лекин бошқаларига аксинча, тескари таъсир кўрсатиши мумкин. Унинг таркибида силикон, парафин, бўёқлар, минерал ва синтетик ёғлар, қайта ишланган нефть маҳсулотлари (парафин, вазелин ва бошқалар) мавжуд бўлмаслиги мақсадга мувофиқ.

Дерматолог Баҳодир АБДУЛЛАЕВ тавсиялари асосида ХУРШИДА ҲУСЕНОВА тайёрлади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: