“Чизкейк” торти

Зарур масаллиқлар: 1 дона тухум, лимон шарбати, 600 гр. сузма, 120 гр. сметана, 200 гр. шакар кукуни, 500 гр. печенье, 180 гр. маргарин, 3 дона тухум сариғи.

Тайёрланиши: дастлаб, тайёр печенье майда бўлакларга бўлиниб, увоқ ҳолига келтирилади. Сўнг печеньега олдиндан эритилган маргарин солиниб, қўлда яхшилаб аралаштирилади. Ярим тайёр хамирни тайёр қолипга зичлаб, унга шакл бериб, олдиндан қиздирилган духовкага 10 дақиқага солиб, пишириб олинади. Хамир пишгач, совутишга қўйилади.

Кремни тайёрлаш учун сузма идишга солиниб, миксер ёрдамида аралаштирилади. Кейин унга 1 та тухум ва 3 та тухум сариғи, қанд кукуни, лимон шарбати ҳамда сметана қўшиб, яна аралаштирилади.

Совуган тайёр хамир устига крем солиб, қошиқ ёрдамида текислаб чиқилади. Газ печига идишда совуқ сув қўйгандан кейин “чизкейк”ни паст оловда 50-60 дақиқа пишириб олинади. Белгиланган вақт ўтгач, пишириқни дарҳол олишга уринманг. Духовка эшигини очиб, унинг совушини кутинг. “Чизкейк” бутунлай совугандан кейин, уни 6-7 соатга музлатгичга қўйинг.

 

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Машқлар ёрдамида чарчоқдан халос бўламиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: