Озод юртнинг эркин минбари
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасида “Озод юртнинг эркин минбари” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Бугун ҳаётимизнинг бирор соҳасини оммавий ахборот воситалари фаолиятисиз тасаввур этиш қийин. Юртимизда матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг таъсир кучи янада ортиб, халқимиз ўртасида “Тўртинчи ҳокимият” сифатида тобора катта ишонч ва ҳурмат қозониб бормоқда. Бунда албатта журналистлар ва замонавий ахборот-коммуникация тармоқларининг минглаб заҳматкаш ходимларининг машаққатли меҳнати мужассам.
Ўтган йиллар давомида хотин-қизлар қўмитаси тизимида олиб борилаётган ишлар, мамлакатимиз аёлларининг эришаётган муваффақиятлари, уларнинг ютуқ ва муаммолари, юртимиз ривожига қўшаётган муносиб ҳиссаси матбуот, радио ва телевидение орқали жонкуяр журналистларимиз томонидан муносиб ёритиб келинмоқда. Мазкур учрашувда ОАВ ходимлари билан хотин-қизлар қўмитаси тизимида олиб борилаётган ишлар, қилиниши лозим бўлган асосий вазифалар ҳамда келгусидаги режалар билан ўртоқлашиб ҳамкорлик қилиш белгилаб олинди.
Юлдуз РАҲМАТОВА