ФАХРИЙЛАР ФАХРИМИЗ
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан жойларда ёлғиз кекса онахонлар ва ногиронлар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда ҳамда улардан манзилли равишда хабар олинмоқда.
Тадбирдан кўзланган мақсад ёлғиз кексалар ҳолидан яна бир бор хабар олиш, маданий дастур орқали уларнинг кўнгилларини кўтариш, ҳам маънан, ҳам жисмонан кўмаклашишдир.
Байрам дустурида бир қатор халқаро танловлар совриндорлари бўлган “Ўзбегим ёшлари” гуруҳи аъзолари ўз ижод намуналари билан иштирок этишди.
М. ҲАСАНОВА