Оқ йўл, талаба спортчилар

Мамлакатимизда спортга бўлган эътибор кучайиб бораётганлиги бежиз эмас, албатта. Республикамизда мактаб ва коллеж ўқувчилари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари ўртасида аньанавий «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада» спорт ўйинларининг ўтказиб келинаётганлиги ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир. Бу йил «Универсиада — 2013» спорт мусобақаларининг финал босқичига Бухоро вилояти мезбонлик қилишидан хабарингиз бор.

Мазкур беллашувга қизғин тайёргарлик кўрган навоийлик талаба ёшлар ҳам совринли ўринларни мақсад қилиб, 4 июнь куни «Навоий» темир йўл вокзалидан Бухоро шаҳри томон йўлга чиқдилар.

3 июнь куни эса Навоий шаҳридаги «Гулшан» тўйхонасида спортчи талабаларимизни кузатиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда сўзга чиққан Навоий шаҳар ҳокими Баҳодир Жўраев мусобақа иштирокчиларига омад тилади.

– «Универсиада» мамлакатимиз миқёсидаги йирик спорт мусобақаларидан бири десам янглишмайман. Бухоролик дўстларимиз бу тадбирга катта тайёргарлик билан меҳмонларни кутмоқда. Қисқа вақт ичида халқаро талабларга жавоб берадиган спорт майдонлари, мажмуалар қурилди, мукаммал таъмирланди. Албатта, ҳар бир талаба қалбида совриндор бўлиш умиди мужассам. Ўйлаймизки, талаба ёшлар ишончимизни оқлаб, вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб қайтадилар, – дейди НДПИ ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Холбой Ибраимов.

Абдумутал НОРБОЕВ,

Навоий шаҳри

Яна ўқинг:  Мана буни совға деса бўлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: