“СОҒЛОМ БОЛА ҲАФТАЛИГИ” ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда 2003 йилдан буён анъанавий тарзда А витамини танқислигининг олдини олиш мақсадида саплементация чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Бу йил 25-30 май кунлари 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган 2,6 млн. нафар боланинг иммунитетини кўтариш ва уларда А дармондориси етишмовчилигини камайтириш учун мамлакатимизнинг барча болалар тиббий муассасаларида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Микронутриентлар етишмовчилиги одам организмида 80 фоиз касаллик ривожланишига туртки бўлади. Айниқса, инсон тана аъзолари учун ўта муҳим бўлган темир, йод моддаси ва А витамини танқислиги иммунитетни жуда пасайтириб, киши ҳаёт фаолиятига жиддий хавф солади.

БМТ (Бирлашган миллатлар ташкилоти) ҳузуридаги ЮНИСЕФ(Болалар) ташкилотининг маълумотларига кўра жаҳонда 5 ёшдан кичик бўлган 100 млн.га яқин бола А витамини танқислигидан азият чекади. Бу дармондори етишмовчилиги болада шабкўрлик (кеч бўлганда кўрмай қолиш)га ва кўрликка ҳамда иммунитет пасайиши, шунингдек, уларда турли нуқсонлар ривожланишига сабаб бўлади. Иммунитети паст болаларда қизамиқ, ичак инфекциялари ҳамда ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекциялар) оғир кечиб, асорат қолдириши ва кўп ҳолларда мудҳиш оқибатларга олиб келиши кузатилган.

Ҳафталик доирасида болаларга витаминлар барча тиббий муассасаларда бепул берилади. Ўз вақтида гўдакларни витаминлар билан таъминлаш уларнинг соғлом ва дуркун ўсишларига замин яратади.

Г.ШИРИНОВА

Яна ўқинг:  САЛОМАТЛИКНИНГ ЁШ ДЎСТЛАРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: