Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция

Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиномани эрта ташхислаш ва даволаш, жигар трансплантологияси, жигар етишмовчилигини ўрганишга алоҳида аҳамият қаратилган.

10-11 октябрь кунлари пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вирусология илмий-тадқиқот институти, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ва Ўзбекистон гепатологлар уюшмаси томонидан “Тошкентда кузги гепатология мактаби” мавзусида  халқаро илмий-амалий конференцияси ана шу жиҳатни қамраб олди.

Конференцияда АҚШ, Россия, Швейцария, Италия, Германия, Украина, Ҳиндистон, Миср, Покистон, Озарбайжон ва Арманистон давлатларидан  хорижий экспертлар иштирок этди.

Анжуманни ўтказишдан мақсад вирусли гепатитларни ташхислаш, даволаш ва олдини олишда сўнгги ютуқларни муҳокама қилишдан иборат бўлиб, ушбу хасталикни бартараф этиш бўйичи халқаро экспертлар иштирокида жаҳон тажрибасини кенг муҳокама қилиш, инфекционистлар, эпидемиологлар, гастроэнтерологлар, умумий амалиёт шифокорлари ва бошқа мутахассисларнинг вирусли гепатитга қарши курашнинг долзарб муаммоларини ҳал этишга қаратилган.

Конференциянинг биринчи кунида “Дунёда ва Ўзбекистонда вирусли гепатитни бартараф этиш дастури, муваффақият ва муаммолар, турли мамлакатлар тажрибаси” мавзусида ялпи мажлис бўлиб ўтди.

Унда В ва С гепатитларининг глобал элиминация мақоми, Мисрда ВГСни бартараф этиш йўллари, Покистонда гепатит С нинг юки, уни бартараф этишда эришилган ютуқлар, Ўзбекистонда вирусли гепатитлар элиминацияси Миллий дастурининг бажарилиши бўйича шарҳ ва истиқболдаги режалар”, 2023 йилда дунёда гепатит В  борасида кутилаётган муаммолар, Гепатит D соҳасида янги ютуқлар”, “Гепатит D ни даволашнинг янги усуллари”, “АҚШда даволанаётган ОИВ/ВГС билан коинфицирланган катталар орасида HDV инфекциясининг тарқалиши”, “Сурункали HDV-инфекция ташхиси муаммолари, “Сурункали гепатитларни даволашда янги имкониятлар” мавзусида маърузалар қилинди.

Иккинчи кун эса гепатологлар учун  ўқув семинари ўтказилиб, маърузачилар дунё миқёсида ва мамлакатимизда инфекцион хизматнинг энг муҳим йўналишларига алоҳида тўхталдилар.

Анжуман доирасида дори воситалари, тиббиёт ва лаборатория асбоб-ускуналари ишлаб чиқарувчи етакчи компанияларнинг кўргазмаси ташкил этилди.

Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  Буқоқни аниқлашда...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: