Cаломатлик маскани

Президентимиз раҳнамолигида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, болажонларнинг ҳар томонлама соғлом вояга етишини таъминлаш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги перинатал маркази ҳам мустақиллик йилларида ташкил этилган замонавий тиббий муассасалардан бири.

– Собиқ тузум даврида биз вилоят шифохонаси негизида кичик бир бўлим сифатида ишлардик, — дейди Перинатал марказ директори ўринбосари Маъмура Тошметова. – Хоналар етишмаслиги, малакали кадрлар танқислиги боис гўдакларнинг ногирон туғилиши ҳолатлари кўп учрарди. Мустақиллик йилларида вазият тубдан ўзгарди. Оналар ва болалар саломатлиги давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланди. 2008 йили вилоятимизда бир вақтнинг ўзида 160 беморга хизмат кўрсатадиган ушбу марказ ташкил этилиб, алоҳида замонавий бино ажратилди. Малакали врач-гинекологлар, тажрибали мутахассислар ишга жалб қилинди. Марказнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида «Саломатлик — 2» лойиҳаси асосида хориждан энг замонавий тиббий жиҳозлар келтириб ўрнатилди. Натижада, оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш даражаси кескин ошди.

Марказда аёллар саломатлигини сақлаш, гўдаклардаги патологик жараёнларнинг олдини олиш борасида катта тажриба тўпланган. Айни пайтда вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳарига перинатал марказнинг малакали врачлари бириктирилган. Улар беморларга ўз вақтида ва тўғри ташхис қўйиш, патологик жараёнларнинг олдини олиш борасида сезиларли ишларни бажармоқда.

А.МУСТАФОҚУЛОВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-47)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: