ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИ ЙЎЛИДА

Тошкент вилояти педагогика коллежида “Тилларни ўқитишни такомиллаштириш – давр талаби” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинар Педагогика коллежининг устозлари ва ўқитувчилар билан биргаликда ўтказилиб, мазкур семинарда вилоятнинг 128 та коллежидан 100 га яқин ўқитувчилар иштирок этишди. Мазкур семинарнинг ўтказилишидан кўзланган мақсад муассасаларда чет тилларини мукаммал ўқитиш бўйича тизимни янада ривожлантириш, таълим самарадорлигини ошириб, соҳада юзага келаётган муаммоларни атрофлича ҳал этишдан иборат.

Семинар Педагогика коллежининг ўқитувчилари томонидан инглиз, ўзбек ва рус тилларида олиб борилди. Унда сўзга чиққанлар тил ўрганиш жараёнидаги ютуқ ва камчиликларга алоҳида тўхталиб ўтишди. Шунингдек, семинар давомида “Таълим воситалари – таълим технологиясининг таркиби”, “Дарс самарадорлигини оширишда интерфаол методларнинг ўрни” мавзусида маърузалар тингланиб, мавзуга доир амалий машғулотлар ўтказилди. Турли савол-жавоблар орқали мавзу юзасидан бир қатор масалаларга ойдинлик киритилди.

Тадбир сўнгида семинар иштирокчилари мавзуга доир ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишиб, соҳа юзасидан тажриба алмашиш имконига эга бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Г. ШОМАЛИКОВА,

Паркент агросаноат коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Синхрон сузиш мусобақаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: