ФОНД фаолиятидан (2015/5)

Қораалпоғистон. Фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси мутахассислари томонидан Нукус шаҳри “Шоирлар овули” маҳалла фуқаролар йиғини ва Орнек-1 қишлоқ врачлик пунктида 332 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Шаҳарчадаги 9-умумтаълим мактабида “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувини биласизми?”, “ОИТС бу нима?” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Андижон. Фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Балиқчи туманидаги ҳарбий қисмда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда Қорасув шаҳар “Уч тегирмон” ва Аҳмад Яссавий номидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳолининг 343 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди.

Бухоро. Фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Бухоро шаҳри, Когон ва Олот туманларидаги ҳарбий қисмларнинг 463 нафар ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди.

Фарғона. Фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Фарғона шаҳар “Совурбулоқ”, “Бешбулоқ” , Жомий ва Ал-Фарғоний номидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида 335 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тошкент. Тиббий-ижтимоий марказ мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Чирчиқ олий танк қўмондонлиги муҳандислик билим юртининг ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари ҳамда курсантларнинг 390 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди матбуот котиби

Яна ўқинг:  FAST – ижтимоий бирдамлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: