БОЛА НЕГА ЁМОН ИШГА ҚЎЛ УРАДИ?

Оилада гўдак дунёга келди. Унинг “инга-инга”си ота-онасининг қалбига олам-олам қувонч, ҳаяжон олиб киради. Шу дамда уларнинг юрагида чек-чегарасиз орзулар уйғонади. Келажакда бу жигарбандининг ҳаёти нурафшон бўлишини ҳохлайдилар. Аммо ҳар доим ҳам улар истаганидек бўлавермайди.

Инсоннинг камол топиши, ҳаётда ўз ўрнига, эл-юрт ичида иззат-ҳурматга эга бўлиши, юксак ахлоқ-одоб қоидаларини ўзида мужассам этишида оила асосий пойдевордир. Оилада ёшларнинг бўш вақтларини унумли ташкил этиш, уларни ақлий ва жисмоний меҳнат орқали тарбиялаш, миллий ва умуминсоний қадриятлар муштараклиги воситасида ўз вазифаларига нисбатан масъулиятини ошириш ҳар бир ота-онанинг асосий бурчидир. Оилада амалга ошириладиган тарбия мазмуни фарзандда ўз ота-онаси, оиласи, авлод-аждодлари тарихи, ўзи туғилиб ўсган ўлкаси, тили, дини, анъаналарига ҳурмат пайдо қилиш ва уни шакллантиришдан иборат бўлмоғи керак.

2010 йилда “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинган эди. Мазкур қонун доирасидан келиб чиқадиган бўлсак, у орқали жамиятда ҳеч бир боланинг эътибордан четда қолмаслиги, эртанги кунимиз давомчилари бўлмиш ёшларимизга янада эътиборлироқ бўлиш назарда тутилган.

Савол туғилади. Боланинг ҳуқуқбузарлик қилишига сабаб бўлувчи омиллар нималардан иборат?

– Болаларнинг ёмон хулқи оиладаги муҳит ёки ташқи муҳитдан юзага келади, – дейди психолог Замира Бобоназарова. – 2-6 ёшлардаги болалар орасида ёмон хулқнинг баъзи шакллари, уларнинг руҳий ва ҳиссий ўзгаришлари натижасидир. Ота-она ва бошқа оила аъзолари мазкур ўзгаришлардан хабардор бўлиши ва тарбияда қўполликларга иложи борича йўл қўймаслиги лозим. Ҳаддан ташқари ишончсизлик, сўкиш, ҳақорат ва жисмоний жазо ўзлари ҳақида ижобий фикрга эга бўлмаган болаларда ўғирилик қилишга мойилик яратади. Ана шундай ҳолат кузатилганда боланинг кун тартиби билан қизиқиш керак. Салбий омилларни келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш лозим. Севимли машғулоти билан шуғулланишига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиб, аввал ўз хатолари ҳақида гапириб, кейин болани танқид қилиш лозим. Унинг кичик бир ютуқларини ҳам қўллаб-қувватлаш фойдали. Агар оилада биргаликдаги фаолият мавжуд бўлмаса, бу ҳолда муносабатларда бузилиш вужудга келади. Бу ўз навбатида бола шахси тараққиётига таъсир этади.

Кўча-кўйда “Сенга тарбия берган ота-онанга раҳмат” деган сўзни эшитган бола оилада шундай тарбия топганидан ғурурланиши аниқ.

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2014/43)

Қиз бола онадан, ўғил бола эса отадан андоза олади. Бола – оиланинг ойнаси. Унинг хулқ-атворидан у тарбия топган оиланинг акси кўринади.

Эътибор НОРБЎТАЕВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: