Савол беринг, жавоб берамиз (2014/43)

Фарзандим биринчи синфга боряпти. Турмуш ўртоғим билан келишиб, уни бирон бир спорт тури билан шуғуллантириш мақсадида тўгаракка бермоқчимиз. Ҳам ўқиш ҳам машғулотлар унга оғирлик қилмайдими?

З.СОДИҚОВА,

Тошкент шаҳри

Болани бир вақтнинг ўзида ҳам биринчи синфга, ҳам спорт тўгарагига берманг. Чунки, мактаб ҳаётининг бошланиши олти-етти ёшли бола учун оғир стресс ҳисобланади. Агар болада сайр қилиш, ўйнаш, дам олиш ва дарсларни шошмасдан тайёрлаши учун имконияти етарли бўлмаса, унинг саломатлигида муаммолар юзага келиши ва бунинг оқибатида невроз бошланиши мумкин. Агар фарзандингиз мусиқа ёки спорт билан шуғулланиши унинг тарбияси учун муҳим деб ҳисобласангиз, ушбу машғулотларни уни мактабга беришдан бир йил аввал ёки 2-синфдан бошлаганингиз мумкин.

Шуни ёдда тутиш керакки, 6-7 ёшли бола ўз диққатини фақатгина 10-15 дақиқага сафарбар эта олади. Шунинг учун бола билан дарс тайёрлаётганингизда унга ҳар 10-15 дақиқада, машғулотлардан чалғитган ҳолда, жойида 10 марта сакраш, мусиқа остида рақсга тушиш, югуриш каби машқларни бажартириш лозим. Уй вазифаларини бажаришни ёзув дарсларидан бошлаш мақсадга мувофиқ. Ёзма топшириқларни оғзаки топшириқлар билан алмаштириб бажариш ҳам мумкин. Уй вазифаларни бажартириш учун вақт бир соатдан ошмаслиги керак.

Кўриш аъзоларидан юқори диққатни талаб этадиган телевизор кўриш, компьютер ўйинлари ва бошқа машғулотлар кунига бир соатдан ошмаслиги лозим. Бу хулосани окулист ҳамда невропатолог шифокорлар ҳам алоҳида таъкидлайдилар.

Зебинисо АҲМЕДОВА,

психолог

Яна ўқинг:  JAVOHIRLAR SANDIG‘I (2014/43)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: