РАШК АЛЬЦГЕЙМЕР КАСАЛЛИГИГА САБАБ БЎЛИШИ МУМКИН
Гетеборг университети олимлари олиб борган изланишлари натижасида инсон феъл-атвори кексалик чоғида унинг ақлий салоҳиятига таъсир қилади деган хулосага келишди.
800 нафар аёллар иштирокида олиб борилган кўп йиллик тадқиқотлар давомида ҳаддан ортиқ рашк уларда Альцгеймер касаллигининг ривожланишига сабаб бўлиши аниқланди. Аксинча анчайин босиқ бўлган аёлларда бу ҳолат икки баробарга камроқ кузатилган.
Айни тадқиқот эркакларда ўтказилганда ҳам худди шу ҳолат кузатилади, дейди Гетеборг университети ходими Лена Йохансон. Шу пайтгача ҳеч бир тадқиқот ўрта ёш вақтидаги яшаш тарзи Альцгеймер касаллигига олиб келиши ҳақида аниқ маълумот келтирмаган.
Мутахассислар руҳий зўриқиш (стресс) шу билан бир қаторда ақлий салоҳият билан боғлиқ кўплаб касалликларга сабаб бўлишини таъкидлашмоқда. Шу сабабдан асабни асраган ҳолда фақат яхши нарсаларни ўйлашни маслаҳат беришмоқда.