Қандли диабет билан оғриган беморлар учун
Аниқланишича, қандли диабет касаллиги I ва II тури билан фарқланади. Кўпинча қандли диабет хасталигининг I тури ёш болалар ва ўсмирлар, II тури эса 40 ёшдан ошганларда пайдо бўлади. Профессор Тоҳир Ибрагимов бир неча йиллардан буён ушбу касалликни ўрганиб, беморларни даволаб келмоқда. Катта тажриба ва изланишлар натижасида “Қандли диабетни енгиш мумкин” рисоласи чоп этилди.
Рисолада хасталикни даволаш учун тавсиялар, парҳез, жисмоний машқлар, игнали терапия, дори-дармонларни қўллаш тўғрисида сўз юритилган бўлиб, бу қандли диабетга чалинган беморлар учун фойдадан ҳоли эмас.
Г.ЭГАМБЕРДИЕВА