Боксчиларимиз чорак финалда

Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг беш нафар аъзоси чорак финалга чиқди.

Мазкур нуфузли мусобақада 600 нафардан зиёд спортчи совринли ўринлар ва жорий йилнинг 16-28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўсмирлар ўртасида бўладиган II Олимпия ўйинлари йўлланмалари учун баҳслашмоқда. Чемпионатда ҳар бир терма жамоага кўпи билан учта лицензия берилиши баҳсларнинг кескин ва муросасиз ўтишини таъминламоқда.

Вазни 49 килограммгача бўлган боксчилар баҳсида ҳамюртимиз Сулаймон Латипов молдовалик Лулиан Ивановни мағлубиятга учратган бўлса, вазни 60 килограммгача бўлган спортчилар беллашувида иштирок этаётган Иқболжон Ҳолдоров арманистонлик Зора Ҳамазарянни енгди.

Шунингдек, 69 килограммдаги боксчилар ўртасида Бектемир Мелиқўзиев, 75 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида Козимбек Мардонов, 81 килограмм вазн тоифасидаги боксчилар жангида Обиджон Тоҳиров чорак финал йўлланмасига эга бўлди.

Яна ўқинг:  “Ўзфармсаноат”дан 31 та янги дори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: