Гугурт чўпидан Ер шари

Инсоният туғилганидан буён турли кашфиётлар қилишга, оддий нарсаларнинг ўзига хос кўринишларини яратишга ҳаракат қилиб келади. Ана шундай кашфиётлардан бири она сайёрамизнинг нусхаси бўлмиш глобусдир.

Глобус таълим муассасаларида фойдаланиладиган ўқув ашёсидир. Америкалик машҳур ҳайкалтарош Энди Йодер (Andy Yoder) ана шу глобуснинг ўзига хос нусхасини яратди. Турли рангдаги гугурт чўплари ёрдамида икки йил давомида ясалган мазкур глобус диаметри бир метрдан ошиқроқ. Муаллифнинг ўзи уни ясашга қанча гугурт сарфлагинини ҳисоблашда адашиб кетганини таъкидламоқда. Унинг айтишича бошланишида ҳисоблаш ишлари гугурт қутиларига қараб олиб борилган, аммо кейинчалик ҳисобда адашиб кетишганидан сўнг саноқнинг иложи бўлмай қолган. Глобусни ясаш жараёнида оч жигарранг, тўқ яшил ва кулранг гугурт чўпларини топиш анчайин қийин бўлган.

Ҳайкалтарош ушбу асарини Нью-Йоркдаги Winkleman Galleryда 8-11 май кунлари бўладиган кўргазмада намойиш этишни режалаштирмоқда.

Яна ўқинг:  Японлардан техника мўъжизаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: