Ҳамюртимиз Анталиядаги турнирда чорак финалда

Истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилаётган “Фьючерс” турнирининг саралаш баҳсларида муваффақиятли одимлаяпти.

Кеча Жўрабек асосий тўрнинг илк даврасида швециялик Патрик Бридолфга қарши кортга чиқди. Учрашувда ҳамюртимиз скандинавиялик рақибини 6: 2,6: 3 ҳисобида мағлуб этди. Унинг иккинчи босқичдаги рақиби туркиялик Сем Илкел бўлади.

Жўрабек мазкур турнирнинг жуфтликлар баҳсида чорак финалга чиқди. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Терма жамоамиз аъзоси россиялик Кирил Дмитриев билан жуфтлик ҳосил қилган. Улар илк даврада бразилиялик Педро Бернарди ва гватемалалик Кристофер Диаз-Фигуэроани 6: 2,6: 3 ҳисобида таслим этишди.

Яна ўқинг:  Смартфонни масофадан зарядлаш тизими ишлаб чиқилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: