Чақалоқни йўргаклаш
Янги туғилган чақалоқни сиқиб йўргаклаб бўлмайди.
Чунки, уни сиқиб йўргаклаганда:
– Диафрагманинг ҳаракати чекланади ва ўпкада ҳаво алмашиши пасаяди;
– тананинг турли қисмларига қон оқиб келиши ёмонлашади;
– чақалоқ танаси ва йўргаклар орасидаги юпқа ҳаво қатлами иссиқликни тутиб туриш имконини бермайди;
– гўдак ҳаракатларининг чеклаб қўйилиши иссиқлик ишлаб чиқаришни пасайтиради;
– оёқ ва қўллар ҳаракатининг чекланиши асаб-мушак координациясининг ривожланишига тўсқинлик қилади;
– чақалоқни боши билан бирга сиқиб йўргаклаш, унинг кўкракдан овқатланишини қийинлаштиради. Чунки, у эмиши учун оғзини катта оча олмайди;
– сиқиб йўргакланган бола кўп ухлайди ва шу билан эмишдан бош тортади.
Феруза Жабборова,
Тошкент шаҳар 3-сон Болалар шифохонаси олий тоифали шифокори