“НУДЛИ” ТАОМИ

Керакли маҳсулотлар: 500 грамм гўшт, 1 кг картошка, 3 бош пиёз, 3 дона сабзи, ўсимлик ёғи, 3 бўлак саримсоқпиёз, таъбга кўра истеъмол содаси, шивит, ун, туз керак бўлади.

Тайёрланиши: Аввало пиёзни халқа қилиб, сабзини эса сомонча шаклида тўғраймиз. Сўнг уларни ўсимлик ёғида қовуриб, унга гўшт бўлакларини қўшамиз. кейин туз, мурч сепиб димлаймиз.

Қатиқ, истеъмол содаси, туз, ун қўшиб хамир қорилади. Картошка тўрт бўлакка бўлиниб, қиздирилган ўсимлик ёғида чала қовурилади. Сўнгра тайёр бўлган маҳсулотни гўштли қайлага соламиз. Тиндирилган хамирни юпқа қилиб ёйиб, картошка қовурилган ёғдан суртамиз. Бу таомнинг янада мазалироқ бўлишига ёрдам беради. Ёғ суртилган хамирга майдаланган саримсоқпиёз ва шивитни сепиб, рулет шаклида ўраймиз. Энига 1,5 см. катталикдаги бўлакларга бўламиз. Сўнгра қайлали қозонга хамир бўлакларини териб таом юзасини қоплагунга қадар сув солиш лозим. Сув устидан озгина туз сепиб 15 дақиқага димлаб қўямиз.

Ёқимли иштаҳа!

Гули НОЗ

Яна ўқинг:  29 МАРТ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ КУНИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: