ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МАЙДОНИ

Жорий йилнинг 24-26 март кунлари пойтахтимизда 1-Тошкент халқаро инвестициялар форуми бўлиб ўтди. Унда халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмалар, 56 та давлатдан ташриф буюрган 1,5 мингдан зиёд йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонлар ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки президентлари, вазирлар, йирик корпорация ва компаниялар раҳбарлари иштирок этди.

Форум доирасида ялпи ва шўъба мажлислари, давра суҳбатлари, тақдимотлар, брифинг ташкил этилди.

Форумнинг ялпи мажлисида Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, иқтисодий соҳада амалга ошириладиган асосий йўналишларга тўхталган ҳолда “Инсон қадри учун” ғоясини ҳаётга татбиқ этишни кўзда тутадиган давлатни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

– Биз Ўзбекистоннинг 2030 йилга бориб аҳолиси ўртадан юқори даромад оладиган давлатлар қаторидан жой олишига эришишни мақсад қилиб қўйганмиз. Ислоҳотлар ортга қайтмайдиган муқаррар тус олгани реал ҳақиқатдир. Ислоҳотларнинг дастлабки йилларидаёқ, иқтисодиётимизнинг йиллик ўртача ўсиши 5 фоизни, саноат соҳасида эса 8 фоизни ташкил этгани ҳам буни тасдиқлайди. Олтин-валюта захираларимиз 27 миллиард доллардан 35 миллиард долларга етди.

Янги Стратегиямизнинг пировард мақсади – давлат ва жамиятимизнинг барча соҳа ва йўналишларида “Инсон қадри учун” ғоясини ҳаётга татбиқ этишдир, –деди давлатимиз раҳбари.


Форум якунлари бўйича 7,8 млрд. долларлик аниқ шартномалар ва инвестициявий битимлар пакети имзоланди. Шунингдек, қиймати 3,5 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Келишувларнинг 97 таси инвестициявий, 67 таси савдо битимини ўз ичига олади. Хорижий инвесторлар, йирик хорижий компаниялар, вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий корхоналар ўртасида тузилган ушбу шартномалар орқали мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиладиган қатор лойиҳалар амалга оширилади.

Хулоса шуки, инвестициявий жозибадорликнинг ошиши мамлакатда янги корхоналар ташкил этилишига олиб келади, натижада минглаб янги иш ўринлари яратилиб, халқ фаровонлиги таъминланади.

Марям АҲМЕДОВА,
Амаль СОЛИЕВА.

Яна ўқинг:  "Ёз-2017": ким қаерда дам олади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: