Куй-қўшиқ ва шеърлар танлови

Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида болалар қўшиқлари, шеърлари ва куйларини яратиш бўйича республика ижодий танловининг ҳудудий босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, халқ таълими, маданият ва спорт ишлари вилоят бошқармалари, ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда бастакорлар, шоирлар, болалар ижодий жамоалари, болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ижодий танлов якунига кўра, Раъно Аҳмедова “Қўшиқ учун яратилган энг яхши шеър” номинацияси ғолиби бўлди. Бўстонлиқ туманидаги 17-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўзбек халқ чолғулари фани ўқитувчиси Ғофур Қўчқоров ҳамда вилоят академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси раҳбари Рустам Муҳаммадиев “Энг яхши қўшиқ ижрочилиги” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди. Бекободлик Бозорбой Сайдинов “Энг яхши болалар оромгоҳи мадҳияси”, Чирчиқ академик лицейи ўқувчиси Дилнавоз Нажимова “Энг яхши ҳисоб шеъри ва машқ қўшиғи” номинациялари бўйича ғолиб, деб топилди.

Ғолиблар ижодий танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

И.ХУДОЙҚУЛОВ

Яна ўқинг:  ФАХРИЙЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: