Соч парваришида қандай витаминлар муҳим?

Вақти-вақти билан ҳар бир қиз бола сочлари одатдагидан секинроқ ўсаётганини сезади. Бундан ташқари, сочлар тўкилиши, қуруқлашиши ва мўртлашиши мумкин. Баъзида нафақат сочлар, балки тери ва тирноқлар ҳам ёмон ҳолатга келади. Бундай вазиятда нима қилиш керак? Соч тўкилишида биринчи ўринда, танангиз етарли миқдорда витамин ва минераллар олишига ишонч ҳосил қилинг. Соч ўсиши учун қандай витаминлар керак? Қуйида сочлар ўсиши учун зарур бўлган витаминларни келтириб ўтамиз.

Фармацевтика бозорида турли хил мақсадли мултивитаминлар мавжуд. Бироқ, тайёр витаминлар ҳақида эмас, балки соч ўсиши учун энг арзон ва самарали озиқ-овқат таркибига кирувчи витаминларни кўриб чиқамиз. Уларни сиз ўз рационингизга қўшишингиз мумкин.

Соч ўсиши ва мустаҳкамланиши учун


B витаминлари, улар соч ўсиши учун жавобгардир. Шунга кўра, агар танангизда ушбу гуруҳнинг таркибий қисмлари етишмаса, сочларнинг ўсиши секинлашади. Ушбу витаминлар гуруҳига B1, B2, B6, B7, B8, B9 ва B12 киради.
Озиқ-овқат маҳсулотларидан B витаминларини олиш мумкин. Биринчидан, дуккакли экинлардан, донлардан ва ёнғоқлардан, сут маҳсулотларидан.

Иккинчидан, сабзи, карам ва ёрмалардан. Кепакли нонни истеъмол қилишингиз ёки масалан, буғдойнинг униб чиққан донларини истеъмол қилишингиз мумкин. Шу билан бирга, фақат юз грамм униб чиққан буғдой B12 витаминидан ташқари, барча турдаги B витаминларининг кунлик иcтеъмолини таъминлайди. Рационда B гуруҳи витаминларини тўлдириш учун таомномага балиқ ва денгиз маҳсулотларини қўшинг.

Агар мунтазам равишда B витаминларини керакли миқдорда истеъмол қилсангиз, сочингизнинг ҳолатидан хавотир олмайсиз. Улар қалин ва кучли бўлиб, тезда ўсади.

B витаминлари: ташқи фойдаланиш


Шу билан бир қаторда, сиз B витаминини сочлар учун ишлатишингиз мумкин. Масалан, суюқ витаминлар ампулаларини бош терисига суртса бўлади. Бу фолликулаларни рағбатлантиради ва шунинг учун соч ўсишини тезлаштиради. Аммо бу жараённи бажаришдан олдин, дерматологга мурожаат қилиш тавсия этилади. Бундан ташқари, терини аллергик реакция учун олдиндан текшириш керак. Бунинг учун бир неча кун давомида витаминни терининг кичик жойига суртинг. Агар бир неча кун ичида реакция пайдо бўлмаса, витамин ампулаларини соч илдизларига суришингиз мумкин. Агар ёниш ҳисси ёки қизаришни сезсангиз, соч ўсиши учун ушбу усулдан воз кечишингиз керак.
Шунингдек, B гуруҳи витаминларини ўз ичига олган шампунни асосий парваришингизга қўшишингиз мумкин.

Яна ўқинг:  Ҳаракат – ҳаётий қувват манбаи

Витаминлар: А, E, C, D


Сочларимиз соғлом ва ёрқин кўриниши учун яна қандай витаминлар керак? Улар:
– А (ретинол, бета-каротин),
– E (токоферол)
– C (аскорбин кислотаси) витаминлари. Агар танада бу элементлар етишмаса, сочлар камроқ эластик бўлади. Бу кўпроқ мўрт ва қуруқ сочларни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, бўлиниб кетган (гуллаган) учлар пайдо бўлади, уларни кейинчалик йўқ қилиш осон эмас.
Ушбу соч ўсиши учун керак бўладиган витаминлар юқорида айтиб ўтилган баъзи озиқ-овқат маҳсулотларида мавжуд. Масалан, сабзи таркибида нафақат B витамини, балки А витаминининг кунлик дозаси ҳам бор, кунига атиги иккита сабзи ушбу витаминнинг кунлик нормасини қоплайди. Рационга биринчи нав­батда: кўкатлар, сабзавотлар, резаворлар ва меваларни қўшиш зарур. Масалан, цитрус мевалар, қора смородина ва наъматак мевалари. Иккинчидан, ўсимлик мойлари, масалан, кунгабоқар ёки зайтун ва зиғир уруғи ёки бошқа фойдали ёғлардан фойдаланишингиз мумкин.

Сочни кучли ушлаб туриш ва бузилмаслиги учун жавоб берадиган яна бир витамин – бу D витамини бўлиб, у танада ҳосил бўлиши учун қуёш нурлари дозаси зарур. Витамин барқарор ишлаб чиқарилса, у соч ва тирноқларнинг ҳолати учун ниҳоятда муҳим бўлган калцийни ўзлаштиришга ёрдам беради. Агар қуёш нури етарли бўлмаса, бу элементни жигар, балиқ ва сут маҳсулотларидан олиш мумкин.

Дурдона ҚУВОНДИҚОВА тайёрлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: