САРА ДАРСЛИКЛАР ТАНЛОВИ

Маълумки, мамлакатимизда “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи” республика танлови ўтказилиши анъанага айланиб улгурди.

Жорий йил бўлиб ўтган танловда 133 номдаги ўқув адабиётлари қатнашиб, уларнинг 103 таси олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича, 25 таси ўрта махсус касб-ҳунар таълими ва 5 тасини умумий ўрта таълим ўқув адабиётлари ташкил этди.

“Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи – 2014” республика танлови натижаларига кўра, 54 та дарслик ва ўқув қўлланмалар ҳамда уларнинг муаллифлари ғолиб деб топилди. Шулардан 16 нафари 1-ўрин, 19 нафари 2-ўрин ва 19 нафари 3-ўринга муносиб деб топилди.

Ғолиблар диплом ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси томонидан пул мукофотлари билан тақдирланди.

Матлуба ЭШНАЗАРОВА

Яна ўқинг:  Ўзбекистонда талабалар ўртасида математика бўйича халқаро олимпиада ўтказилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: