Кураш мусобақалари давом этмоқда
Жорий йил кураш мусобақаларига бой бўлди. Апрел ойининг дастлабки кунлари Термиз шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Президенти соврини учун Ал-Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнир садоларига тўлган бўлса, энди бошқа ҳудудларда давом этмоқда.
Жумладан, 1 май куни Зарбдор туманида катта хотира турнири бўлиб ўтса, 25 апрел куни Намангандаги «Паҳлавон» спорт клубида очиқ чемпионат ташкил этилади.
30 апрел, 1-2 май кунлари ҳам Навоий шаҳрида 2001-2003 йилда туғилган ёшлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. 30 апрелда бўлиб ўтадиган мусобақа гиламига ўғил болалар: 50, 55, 60 кг, қизлар: 44, 48, 52 кг.да гиламга чиқса, 1 май кунги баҳсларда ўғил болалар: 66, 73, 81 кг; қизлар: 57, 63, 70 кг вазндаги полвонлар беллашади. Мусобақани 90, +90 кг вазндаги ўғил болалар ва + 70 кг. вазндаги қизлар якунлаб беради.
Амал СОЛИЕВА,
Марям АҲМЕДОВА