Соғлом оила – соғлом бола

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2014 йил мамлакатимизда “Соғлом бола йили” деб эълон қилинди. Зеро, ўзбек халқи барча орзу-интилишларини, ҳаётининг мазмунини, ўз келажагини фарзандлари тақдирида деб билади.

Дарҳақиқат, соғлом бола, аввало, аҳил ва меҳр-оқибатли оиланинг меваси, жамиятнинг давомчисидир. Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, одамийлик, меҳр-оқибат, ўз Ватанига, халқига садоқатли бўлиш каби олижаноб фазилатлар айнан оила муҳитида шаклланади, сайқалланади ва улар аждодлардан авлодларга етказилиб, жамиятга кўчиб ўтади.

2014 йилнинг “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасида қилинаётган ишларнинг давомийлигини белгилайди.

Масалан, 2011-2013 йилларда 535 минг нафар ҳомиладор аёл ирсий ва туғма касалликлар бўйича текширувдан ўтказилиши, 2013 йилда қарийб 2,7 минг боланинг туғма хасталиклар ва ривожланишдаги нуқсонлар билан туғилишининг олдини олиш, “Она ва бола скрининги” дастурининг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида ривожланишда нуқсони бор болаларнинг туғилиши 2000 йилга нисбатан 1,8 марта камайишига эришилди.

Эзгу анъаналаримиздан яна бири-бўлғуси келин-куёвларни никоҳдан аввал тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби жорий қилинганидир. Зеро, халқимизда касални даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал, деган нақл бор. Агар ҳар бир одам ўзи ва фарзандлари соғлиғи ҳақида ўз вақтида қайғурса, бутун жамиятда шундай муҳит шаклланиши, табиий.

Келгуси йилда бу амалиёт давом этади. Хусусан, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2014 йилда 115 та болалар спорти объектини қуриш ва реконструкция қилиш, уларни асосан мамлакатимиз корхоналарида ишлаб чиқарилаётган замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш учун 107 миллиард сўм маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.

Дарҳақиқат, соғлом авлодни тарбиялаш – узлуксиз жараён. Бу кенг миқёсдаги кўпдан кўп вазифаларни бажаришни, ҳар бир инсон, ҳар бир оила, бутун жамиятдан доимий эътибор ва масъулиятни талаб қилади.

Ҳафиза КАРИМОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати

Яна ўқинг:  Иммунитет “кушандалари”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: