Tаълим сифатини ошириш – устувор масала
Бугунги кунда умумтаълим мактабларида фарзандларимизнинг таълим олишлари учун етарли шарт-шароитлар яратилган. Шинам ва ёруғ синфхоналар, замонавий ўқув жиҳозларига эга бўлган фан кабинетлари ўқувчилар ихтиёрида.
Куни кеча пойтахтимизнинг Миробод туманидаги 110-умумтаълим мактабида Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаси томонидан умумтаълим мактабларида “Таълим сифатини ошириш: муаммо ва ечимлар” мавзусида тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда шаҳар Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, “Ёшлик” кўнгилли спорт жамияти вакиллари, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ходимлари ва умумтаълим мактаблари ўқитувчилари иштирок этди. Унда пойтахт халқ таълими тизимидаги муассасаларда ўқув-тарбия жараёнини яхшилаш, педагог ходимларининг маҳоратини ошириш орқали таълим сифатини янги босқичга кўтариш борасидаги вазифалар тўғрисида ахборотлар берилди.
Йиғилиш баҳс-мунозара тарзида ўтказилиб, иштирокчилар томонидан тақдимотда кўтарилган масала ва муаммолар, уларнинг ечимлари хусусида фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди.
Маърифат ТОЛИПОВА,
“Соғлом авлод” мухбири