Tежамкорлик – тадбиркорлик асоси

Мамлакатимизда электр хўжаликларини тартибга солиш мақсадида “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими ходимлари томонидан доимий равишда назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши қарори асосида Тошкент шаҳридаги тадбиркорлик субъектларида режали текширишлар ўтказилмокда.

Текширувлар давомида тадбиркорлик субъектларида электр хўжалиги учун жавобгар шахс мавжуд эмаслиги ёки мавжуд бўлганда ҳам “Истеъмолчилар электр ускуналарини эксплуатация қилиш қоидалари ва истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари” асосида бўлим синовидан ўтмаганлиги аниқланмоқда.

Айни пайтда дунё миқёсида ёқилғи-энергетика ресурларини тежаш, ундан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда кам харажат эвазига кўп маҳсулот ишлаб чиқариш долзарб масалалардан саналади. Шу боис юртимиздаги йирик ишлаб чиқариш ва унга тенглаштирилган корхоналарда ушбу вазифани бажариш катта масъулиятни талаб этади. Жорий йил давомидаги текширишлар натижасида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан электр энергиясидан нооқилона фойдаланиш ҳолатлари, электр қурилмаларини белгиланган қоида ва талабларга жавоб бермайдиган қониқарсиз техник ҳолатлар аниқланди ва ушбу электр қурилмалари электр тармоқларидаги камчиликлар бартараф этилгунга қалар вақтинча узиб қўйилди.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида корхоналарда “Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари”нинг 11-банди талабига асосан электр хўжалиги бўйича жавобгар шахс тайинланиши лозим. Электр хўжалиги бўйича жавобгар шахcнинг вазифаси – электр ва иссиқлик энергиясини тежаш, корхонадаги мавжуд қурилмаларни янги замонавий ускуналарга алмаштириш ишларида қатнашиш, ноанъанавий энергия манбааларидан фойдаланиш, электр ва иссиқлик энергияси заҳираларини аниқлаш борасида тадбирлар ташкил этиш, маҳсулот бирлигига сарф бўладиган электр ва иссиқлик энергиясини солиштирма меъёрларини ишлаб чиқиш, истеъмол ҳисоботларини тайёрлаш ҳамда электр қурилмаларни белгиланган қоидалар талабларидаги техник ҳолатда сақлаб туришдан иборат.

Тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари томонидан корхонада электр хўжалиги бўйича малакали жавобгар шахс тайинлаш хўжалик субъекларида юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодиса, авария ва ёнғин ҳолатларининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Дилшод ЛУТФУЛЛАЕВ,

“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими инспектори

Яна ўқинг:  ОИВ ва ОИТС: соғлом ҳаёт учун огоҳлик!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: