Дунё ва саломатлик (2013-48)

Юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқарувчи ген топилди. АҚШнинг “Вил корнел” тиббиёт коллежи олимлари бу борадаги тадқиқотлари натижаси саналган “АроЕ” деб номланган ген мутация жараёнида организмда ёғлар ишлаб чиқаришни орттириши аниқланган.

Айнан ушбу ўзгариш инсонда юрак-қон томир, қандли диабет, инсульт каби касалликлар ва ортиқча вазннинг пайдо бўлишига олиб келади.

* * *

“Хинхуа” ахборот агентлигининг хабар беришича, Хитойнинг шимолида жойлашган Шаньси қишлоғида туғма нуқсон билан дунёга келган фуқаролар ҳақида маълумотлар йиғилмоқда. Уни шу йилнинг охирига қадар тугатишади. Ҳозирги пайтда олимлар қўл остидаги қон таҳлили 1 минг 200тани ташкил этади.

Маълумки, айнан Шаньси қишлоғида туғма нуқсон билан туғилганлар кўрсаткичи юқори даражада(1,9 фоиз ўртача мамлакат кўрсаткичига таққослаганда 1,3 фоиз). Маълумотлар базаси хасталик ва генларнинг бир-бирига боғлиқлиги ҳақидаги билимларни чуқурлаштиришга чақиради. Биргина шу қишлоққа оид кейинги беш йиллик маълумотга бошқа чекка қишлоқ ва ҳудудлардан олинган маълумотлар ҳам қўшилади.

Хитойда туғма нуқсонлар бўйича вазият анча жиддий. Айниқса, бу ҳолат қишлоқ жойларига таалуқли. Бу касалликлар болалар ўлимини келтириб чиқараётган ва энг кўп тарқалган сабаблардан биридир. Ҳар йили мамлакатда 900 минг нафар гўдак туғма нуқсон билан туғилар экан. Бу эса дунё бўйича ушбу муаммо билан туғилаётган чақалоқларнинг 15-20 фоизини ташкил этади.

* * *

Филадельфия Болалар госпитали шифокори Хакон Хаконарсоннинг таъкидлашича, олимлар астма касаллигини келтириб чиқарувчи генни топишган. Ушбу ген нуқсони бартараф этилса, зиққинафас хасталиги ирсий мойиллигининг олдини олиш мумкин.

Кашфиёт 1 минг 173 нафар касалликнинг оғир тури билан оғриган ва 2 минг 522 нафар соғлом болалар ДНКси қиёсий таҳлили натижасида аниқланди.

Астманинг оғир тури билан оғриган болаларда ушбу нуқсонли геннинг икки баробар кўп учраши кузатилган.

* * *

Монреаль университети ва Сэнт-Жюстен госпитали олимларининг аниқлашича, ҳайвон маҳсулотлари инсон мияси фаолияти учун ижобий таъсирга эга экан.

Гўшт ва сут маҳсулотлари, шунингдек, тухум таркибидаги аспарагин аминокислотаси мия ҳужайрасини яхши ишлашини таъминлайди. Тана ҳужайралари ушбу аминокислотасиз ҳам яшайди. Аммо, гемотаэнцефалик тўсиқдан бу оқсил қийинчилик билан ўтади. Ушбу аспарагин аминокислотаси туғма микроцефалия, яъни миянинг кичрайиб кетиши, шунингдек, ақлий заифлик ва тутқаноқ хуружларининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Яна ўқинг:  Бахт сири нимада?

Олимлар аспарагин аминокислотаси синтези бузилиши билан боғлиқ генни (фермент) аниқлашди. Ушбу фермент аспарагин аминокислотаси синтезида иштирок этади. Бу биокимёвий жараён бузилса, мия ҳужайраларининг ривожланиш ва кўпайиш жараёни издан чиқади.

Интернет хабарлари асосида Ш.Худойқулов тайёрлади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: