Чоршанба – ёнғинлар профилактикаси куни
Республика миқёсида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Ёнғинлар профилактикаси куни” дея эълон қилинганидан хабарингиз бор.
Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари, давлат стандартларига жавоб бермайдиган қўлбола иситиш мосламалари, носоз электр қурилмаларидан фойдаланиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини юртдошларимизга тушунтиришдан иборат.
Халқимиз бежиз “олов – тилсиз ёв”, демайди. Боиси, унинг оқибатида мамлакат иқтисодиётига, одамлар ҳаётига жиддий зиён етиши мумкин.
Афсуски, ёнғин келиб чиқишига кўпчилик ҳолларда одамларнинг ўзи сабабчи бўлади. Кимнингдир ўз ишига масъулиятсизлиги туфайли содир бўлган ёнғиндан нафақат унинг ўзи, балки ён-атрофдагилар, қолаверса, давлатимиз ҳам катта моддий ва маънавий зарар кўради.
Шу боис, аҳоли билан ўтказилаётган учрашувларда ёнғиннинг аянчли оқибатлари аниқ мисоллар орқали кўрсатиб берилмоқда. Бундан ташқари, ёнғинларга олиб келувчи ҳар қандай салбий ҳолатнинг олдини олиш учун амалдаги қоидаларга қатъий риоя этишга ҳар бир киши масъул эканлигини эсдан чиқармаслик бўйича чора-тадбирлар ўтказилмоқда.
Бобур ТУРҒУНХОДЖАЕВ,
ЎзМТРК ЁХБ кичик инспектори, сафдор